Месси: “Реалга ҳам, Роналдуга ҳам тупурдим!”

“Малага” билан қайд этилган дуранг натижа Мессининг анчагина танқид остида қолишига сабаб бўлди. Мухлислар унинг арзимаган касалликни баҳона қилиб, ўйинга тушмаганини, аслида бемалол ўйнай олишини таъкидлашяпти. Мессининг ўзи эса бундай танқидлардан чарчаганини, чиндан ҳам тоби йўқлигини айтиб чарчамаяпти. У журналистлардан бирининг “Роналду учта гол урди, Реал пешқадамлигини мустаҳкамлади, бу безовта қилмайдими?” қабилидаги саволига “Мен фақат ўз клубимни ўйлайман, қолганига тупурдим, жумладан, Реалга ҳам, Роналдуга ҳам” дея жавоб қайтарди.

Theme Tweaker by Unreal