Мирзиёевга ҳаттоки АҚШ ва Россиядан ҳам мурожаатлар бўлди

ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Дилшод Шоумаров Sputnik Ўзбекистон мухбири билан суҳбатда сайлов кампанияси қандай ўтказилгани ҳақида сўзлаб берди: асосий эътибор Шавкат Мирзиёвнинг вилоятларга сафарига қаратилди.

“Учрашувлар селектор йиғилишлари шаклида ўтказилди. Масалан, номзод Самарқандга боради, туманлардаги аҳоли эса видеоалоқа орқали ўзини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиши мумкин бўлади”, — дейди Шоумаров. Туманлар аҳлидан тушган асосий саволлар йўллар ҳолати, коммунал хизматлар, соғлиқни сақлаш ва пенсия таъминоти соҳасида бўлди. “Ҳаттоки Россия ва АҚШ фуқаролари ҳам мурожаат йўллашди. Дарвоқе, уларнинг аксарияти номзодга ўз тилакларини билдиришди”, — деди Шоумаров. Унинг айтишича, мамлакат бўйича ЎзЛиДеПнинг 10 минг сайлов штаби бўлади. “Штабдан брифинглар бўйича маълумот мунтазам келиб туради. Овоз бериш якунлари бўйича номзод ҳам брифинг ўтказади. Бу аниқроғи, душанба куни бўлади. Биз сайловчилар иштироки юқори даражада бўлишини кутмоқдамиз, чунки ҳозирда сайловга қизиқиш жуда кучли, сайловчилар фаол овоз беришмоқда. Миллионга яқин ташвиқот материаллари жамоат транспорти, ҳудудларда, ҳокимиятлар ҳамда партияларнинг ҳудудий бўлимлари орқали тарқатилди”, — деди у.
Эслатиб ўтамиз, Президент сайловида давлат раҳбарлигига Ўзбекистон тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Шавкат Мирзиёев номзоди кўрсатилган.

Theme Tweaker by Unreal