“Барселона” суперкубокда Неймарсиз кучсизланиб қоладими? “Реал” футболчиси бу саволга жавоб қайтарди!

Эртага Испания суперкубоги учун биринчи ўйин бўлиб ўтади. Унда ўтган йили Испания чемпионати ғолиби бўлган Мадриднинг “Реал”и ва якунланган мавсумда Испания кубогини қўлга киритган “Барселона” ўзаро куч синашади. Мазкур ўйиндан олдин турли саволлар пайдо бўлмоқда. Хусусан, Неймарнинг кетиши “Барселона”нинг ўйинига салбий таъсир қиладими, деган савол кўпчиликни ўйлантирмоқда. Аксига олиб, “Барселона” ҳали кучли футболчи сотиб олишга ҳам улгурмади. Хўш, аслида ҳам “Барселона”нинг ўйини Неймарсиз сусаядими? Журналистлар худди шундай савол билан “Реал” футболчисига мурожаат қилишди.

“Неймарнинг иқтидорига ҳеч қандай шубҳа йўқ, аммо, ўйлашимча, “Барселона” усиз кучсизланиб қолмайди. Жамоада Неймарнинг позициясида ундан кам ўйнамайдиган футболчилар бор. “Барселона” Неймарсиз кучсизланмайди, бу аниқ!” деди “Реал” посбони Кейлор Навас.

Theme Tweaker by Unreal