Агар Испаниядан ажралиб чиқса, Каталония терма жамоаси таркиби қандай кўриниш олади?

Каталония Испаниядан ажралиб чиқишга яқин турибди. Албатта, шу пайтгача расман Каталония терма жамоаси бўлмаган. Шу вақтга қадар Каталонияда туғилган футболчилар Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишган. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: агар Каталония ажралиб чиқса, мазкур терма жамоа қандай кўриниш олади?

Дарвоза чизиғи. Мазкур чизиқда айни дамда “Реал” шарафини ҳимоя қилаётган Кико Касиля ҳаракат қилиши мумкин. У Каталонияда туғилган ва “Эспаньол”дан “Реал”га ўтган.

Ҳимоя чизиғи. Ҳимояда айни дамда “Барселона” шарафини ҳимоя қилаётган иккита футболчи — Пике ҳамда Альба ҳаракат қила олади. Шунингдек, “Валенсия”да ўйнаётган Мантоя ва “Боруссия” аъзоси Бартра ҳам Каталония термасида ўйнаши мумкин.

Ярим ҳимоя. Ярим ҳимояда “Барселона”нинг иккита футболчиси — Роберто, Бускетс, шунингдек, “Челси” аъзоси Фабрегас ҳаракат қилиши мумкин.

Ҳужум чизиғи. Ҳужум чизиғида вариант кўпроқ. Асосий даъвогар “Барселона” футболчиси Жерар Делофеу. Қолаверса, айни пайтда “Алавес”да ижарада ўйнаётган Боян Кркич ва “Эспанmjл” ҳужумчиси Жерар Морено ҳам бор. Бояннинг ўрнини эса “Бетис” сафида ўйнаётган Тело ҳам эгаллай олади.

Демак, Каталония терма жамоасининг тахминий таркиби қуйидагича бўлиши мумкин:

Theme Tweaker by Unreal