Солиқчилар қасдлашганми: бу сафар яна бир “Реал” футболчиси жиноятда айбланмоқда

Яқиндагина “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналду солиқ билан боғлиқ можаролар гирдобига тушиб қолган, у олдинги фаолияти даврида солиқ тўламаганликда айбланиб, иш ҳатто судгача етиб борганди. Бироқ айни дамгача бу борада якуний тўхтамга келингани йўқ. Испания солиқ ташкилотлари эса бу билан кифояланишмади: улар бошқа бир “Реал” футболчисини жиноят қилганликда, давлатдан солиқни яширганликда айблашмоқда.

“Эл Мундо Депортиво”нинг маълум қилишича, бразилиялик ҳимоячи Марсело 2013 йилда 400 минг евро миқдоридаги солиқни давлатга тўламаган. Футболчи қонунга кўра, бу солиқни юридик шахс сифатида тўлаши керак бўлган, аммо бу ишни амалга оширмаган. Бу сафар иш қаергача боради, буниси ҳали номаълум.

Manba: isport.ua

Theme Tweaker by Unreal