Лионел Мессининг севги саргузаштларини биласизми?

Лионел Месси. Бу футболчининг таржимаи ҳоли, у ҳақдаги қизиқарли маълумотлар кўпчиликни қизиқтириши табиий. Биз бугун Лео ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотларни маълум қиламиз.

Лионел Месси айни пайтда 10-рақамда тўп суриши сизу бизга маълум. Хабарларга қараганда, футболчи бу рақамни Роналдодан мерос қилиб олган экан.

Месси ёшлигида ўта жиддий хасталикка чалинган, ҳойнаҳой, бу сизга маълум бўлмагандир. Гап шундаки, у ёшлигида жиддий юрак хасталигига чалинган ва мазкур хасталик учун ҳалигача безовта қилиб турар экан.

Мессининг иккита амакиваччас бор ва бу акалари ҳам худди ўзи сингари футболчи ҳисобланишади. Маълумотларга кўра, Эмануэль ва Макси Бьянкуччи Жанубий Африкада тўп суришади.

Лионель Месси Антонио Ракуццогача анчагина севги саргузаштларини бошидан кечирган. Хусусан, у Германиядаги жаҳон чемпионати даврида Макарено Лемос билан учрашиб юрган. Ундан олдин эса Месси Лусиано Саласар исмли аргентиналик модель билан танишган. Ўша пайтларда Месси севгилиси бор ёки йўқлиги ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб қайтарганди: “Севган қизим бор, у Аргентинада яшайди. Биз жуда бахтлимиз”. Ниҳоят, Месси “Барселона” ва “Эспаньол” дербисида Антонио Рокуццо билан танишади.

Theme Tweaker by Unreal