Роналду: “Мен нимадан жуда қўрқаман, биласизми?”

Криштиану Роналду “The Players Tribuna” порталига ички кечинмаларини сўзлаб берди.

“Футбол менга мен кутганимдан ҳам кўпроқ нарса берди. Мен “Спортинг” академиясига кўчиб ўтганимда 11 ёшда эдим. Бу менинг ҳаётимдаги энг қийин кунлар эди. Аммо футбол менга ёрдам берди. Мен майдонда академиядаги бошқа йигитлар қила олмайдиган ҳаракатларни бажара олишимни ҳис қилардим. Кечагидек эсимда, йигитлар бир-бирига қараб: “Унинг ҳозир нима қилаётганини кўрдингми? У юлдуз”, дейишарди. Мен эса бу гапларни мураббийдан ҳам эшитиш учун тинимсиз ҳаракат қиларди. Ваҳоланки, ўша пайтда жуда-жуда кичкина эдим”.

Мен нимадан қўрқаман, биласизми? 11 ёшимда ҳаётимни ўзгартиришга қарор қилганман ва жуда қийналганман. Ҳозир ўғлим 7 ёшда. Мен тўрт йилдан кейин ўғлимни Лондон ёки Парижга жўната олмаслигимдан қўрқаман. Чунки ўз вақтида ота-онам шундай вазиятда жуда қийналишган. Аммо орзуларим кўп. Мен Португалияда бахтлиман, аммо бошқа мамлакатларда ҳам яшашни истайман. У ерда бошқа шева, бошқа анъана ва бошқа одатлар бор. Ҳаммасига 11 ёшимдаги қарорим сабаб бўлди. Мен ўшанда ёш бола бўлишдан тўхтаб, дунё юлдузига айланишга аҳд қилгандим”, дейди Роналду.

Manba: isport.ua

Theme Tweaker by Unreal