“Манчестер Юнайтед” “Реал”ни етакчиларидан айирмоқчи: улар орасида Роналду йўқ

“Манчестер Юнайтед” “Реал” футболчисига қизиқиб олди. Қишки ва ёзги трансферлар вақтида таркибни анча кучайтиришни ният қилган ва бунинг учун раҳбариятдан анчагина пул сўраган португалиялик мутахассис ҳозирданоқ енг шимариб ишга киришди. Бундан олдин “Манчестер Юнайтед” солиқ билан боғлиқ можароларидан фойдаланиб, Роналдуни Англияга чақиришга уринганди. Аммо мазкур трансфер амалга ошмай қолди.

Энди Жозе Моуриньо “қироллик клуби”нинг бошқа футболчисига қизиқмоқда. Бу Лука Модричдир. Жозе “Реал”даги муаммолардан фойдаланиб, Модрични “Манчестер”га олиб келмоқчи. Аммо айни дамда Лука бу борада ҳеч қандай фикр билдиргани йўқ, “Реал”нинг муносабати ҳам номаълум.

Энг қизиғи, афтидан, Жозе “Реал”ни бутунлай қуролсизлантириб қўймоқчига ўхшайди. Боиси Жозенинг режасидан нақ 5 нафар “Реал” аъзоси ўрин олган. Булар: Модрич, Бейл, Варан, Иско ва Асенсио. Кўрамиз, Жозе бу ниятини қанчалик амалга ошира оларкин?

Manba: isport.ua

Theme Tweaker by Unreal