Француз канали 20 декабрдаги “Реал” ва “Барселона” ўйинида қандай воқеалар содир бўлишини намойиш этди (видео)

Айни дамда Испания ва Каталония ўртасидаги зиддият анчагина кескинлашган. Ҳатто Каталония эртага мустақиллигини расман эълон қилишини ҳам таъкидлаган. Шундай вазиятда кўпчиликни бир нарса — “эль-классико” қизиқтиради. Хўш, энди “Реал” ва “Барселона” ўртасидаги ўйинлар қандай кечади? Каталония ажралиб чиқа олмаган тақдирда ҳам “Барселона” аввалгидек ўйнай оладими? Бу саволга Франциянинг “Canal +” нашри ўзига хос жавоб берди. Канал 20 декабрда “Сантьяго Бернабеу”да бўлиб ўтадиган “эл-классико”да тахминан қандай воқеалар юз беришини намойиш этди. Марҳамат, ҳазиломуз йўналишда тайёрланган бу видеони ўзингиз томоша қилинг.

Manba: soccernews.ru

Theme Tweaker by Unreal