Владимир фожиасидаги автобус йўловчи ташишга яроқли бўлмаган – прокуратура

Россия прокуратураси 6 октябрь куни Владимир вилоятида поезд билан тўқнашган автобус йўловчи ташишга яроқли бўлмаганлиги юзасида жиноий  иш қўзғади.

“Владимир вилоятининг Покров бекати яқинидаги темирйўл переездида йўловчи автобуси ва 60-сонли “Санкт-Петербург — Нижний Новгород” поезди тўқнашуви содир бўлгани аниқланди. Тўқнашувга “Мерседес-Бенц” маркали автобуснинг темирйўл устида бузилиб қолганлиги сабаб бўлган. Ушбу автобус ўзининг техник характеристикаларига кўра йўловчи ташишга яроқли бўлмагани аниқланди”, — дейилган Россия Транспорт  прокуратураси хабарида.

Шуниндек, текширув натижасида автомобил транспорти ёрдамида, хавфсизлик қодаларига амал қилмай, ноқонуний йўловчи ташиш йўлга қўйилганлик ҳолати ҳам аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, 6 октябрь тонг соат 03:39да Владимир вилоятининг Петушки тумани, Покров станцияси яқинида юз берган тўқнашувда 17 киши қурбон бўлган эди. Уларнинг аксарияти Ўзбекистон фуқаролари бўлган.

Manba: sputnik

Theme Tweaker by Unreal