Видео: россиялик бошловчи Ўзбекистон ва Ҳиндистонни таққослади

Кеча, 8 октябрь куни Россиянинг НТВ телеканалида “Двойные стандарты. Тут вам не там” (“Икки хил стандартлар. Бу ер сизга у ер эмас”) номли кўрсатувнинг навбатдаги сони намойиш этилди. Ушбу кўрсатув Ўзбекистонда тасвирга олинган.
Кўрсатув бошловчилари Андрей Самарцев ва Ирина Шихманлар Ўзбекистон ва Ҳиндистонда дам олишнинг турли шаклларини ўзларида синаб кўрдилар. Бунда улар оддий сайёҳ сифатида ҳаракатланганлар.
Бошловчи Андрей Самарцев Тошкент, Марғилон, Бухоро ва Самарқандга ташриф буюрган. У Ҳиндистоннинг “ярмини барпо этган” Ўзбекистонга келишни истайди. У саёҳати давомида “Атлас байрами”ни, Чорсу бозорини бориб кўради.
Manba: qalampir
Theme Tweaker by Unreal