Бугунги курс тушиши — долларнинг сўнгги пасайиши бўладими?

Бугун, 9 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини маълум қилди.
1 АҚШ доллари 8 сўм 72 тийинга тушиб, 8052 сўм 08 тийинни ташкил қилди.
1 евро қиймати 43 сўм 28 тийинга пастлаб, 9450 сўм 73 тийин этиб белгиланди.
Валюта биржасидаги АҚШ долларининг кунлик савдолардаги қийматининг уч кундан буён ошиши келгуси ҳафтадан бошлаб Марказий Банк расмий курсида ҳам ўз ифодасини топиши мумкин.
Марказий банк мазкур валюталарни ўрнатилган қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Manba: qalampir

Theme Tweaker by Unreal