Жасурбек Иброҳимов иши: Жасур гап отган қиз ҳақида маълумотлар аниқ бўлди…

Жасур Иброҳимов иши юзасидан тергов ишлари Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилиб, 14 сентябрь куни Тошкент шаҳар ИИББда ўтган брифингда ушбу иш юзасидан жиноий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судига оширилгани ҳақида хабар берган эдик.

Жиноят иши бўйича 26 сентябрь куни Тошкент шаҳар Миробод туман судида дастлабки суд мажлиси бўлиб ўтган эди.

Кеча, 9 октябрь куни Жиноий ишлар бўйича Миробод туман судида Жасур Иброҳимовнинг ўлими юзасидан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.

Суд мажлисида Суд-тиббий экспертиза Бош бюроси ходими Фарҳод Лочинов, судланувчи Ислом Тўлагановнинг отаси А.Расулов, Т.Тўхтаев ва Д.Абдуллаевлар гувоҳ сифатида эшитилди.

Жасур Иброҳимов ва Исломбек Тўлаганов ўртасидаги уруш Жасур Иброҳимов ва Дилшод Абдуллаев ўртасида бўлиб ўтган айтишувлардан оқибатида юз берган эди.

Дилшод Абдуллаевнинг синглисига Жасур Иброҳимов гап отгани, унга қисқа хабарлар ёзиб безовта қилаётгани ҳақида айтиб ўтилган эди. Ислом Тўлаганов Дилшод Абдуллаевга Жасур Иброҳимовнинг “касал” эканини айтган. “Касал” эканини айтилгани Жасурга ёқмаган ва у Ислом билан орани очиқ қилмоқчи бўлган.

Дилшод Абдуллаев синглиси деб айтилган қиз ҳақида ҳеч қандай маълумотлар айтилмаган эди. Ушбу суд мажлисида гап отилган қиз ким экани аниқ бўлди. Бу Дилшод Абдуллаевнинг ёшликдан бирга ўсган таниши Габриэла исмли қиз эди.

Дилшод Абдуллаев Габриэлага Жасур Иброҳимов гап отганини ўзи кўрмаган, бироқ бу ҳақда ким хабар берганини айтмади.

Manba: qalampir.uz

Theme Tweaker by Unreal