ТАТУАЖ – КУЧСИЗЛИК БЕЛГИСИ

Татуаж қилдирувчиларни ранжитмаган ҳолда, бу психологияни ёритиб беришни истадим.

Кўзи ва қошларини татуаж қилдирувчи аёллар, баданига татуаж чиздирувчи йигит-қизлар, эркаклар шу орқали чиройли бўлиш, мода трендлари етакчисига айланишни ният қилишади. Демак, ўзларини “етарли даражада чиройли эмасман” деб ҳисоблашадики, чиройлироқ бўлиш ишига қўл уришади. Ўзидан қониқмаганликни компенсация қилиш истагини бажарадилар.

Йигитлар ва баъзи ёши катта эркакларда ҳам татуаж қилдирганлик аломатини кўрамиз. Инсонларга кимлигини айтишга, ўзига эътибор тортишга бўлган истак, бошқалардан ажралиб туриш, кўпчилик қила олмаган ишни қила олиш хоҳиши замирида “ҳеч кимман” деган ички кечинма ётади.

Буни чирой деб баҳолаганлар ўзларида чирой етишмаганидан хафа инсонлармикан?..

Зебинисо Аҳмедова, психолог

manba: tib.uz

Theme Tweaker by Unreal