Наҳотки?! Роналду Кейрушни Португалиядан кетказиб, унга хиёнат қилганми?

Футбол агенти Пауло Барбоза айни дамда Эронни бошқараётган Карлос Кейруш ҳақида фикр билдирди. Унинг фикрича, айни дамда Португалия термасини муносиб бошқара олган мураббий бу Карлос Кейруш. Тўғри, Жозе Моуриньо ҳам бор, бироқ унинг терма жамоани ҳали бошқармагани сабабли бирор нима дейиш мушкул. Жозе шу пайтгача фақат клубларда ишлаган.

Футбол агентининг фикрича, Кейрушнинг Роналдуга ёрдами катта бўлган. Чунки Кейруш “Манчестер Юнайтед”да Фергюсоннинг ёрдамчиси бўлиб ишлаганида Роналдуни сотиб олишни тавсия қилган экан. Айнан унинг тавсияси билан Фергюсон Роналдуни олиб келган. Кейинчалик Кейруш “Реал”нинг таклифини қабул қилган ва хатога йўл қўйган. Чунки у “Манчестер Юнайтед” бош мураббийи бўлиши мумкин эди.

Кейинчалик Португалияда ишлаганида Кейруш ва Роналду ўртасида кўплаб зиддиятлар юзага келган. Хусусан, Кейруш футболчиларни, хусусан, Роналдуни кўпроқ тақдирлашни бекор қилган, бу эса термада оғир вазиятни юзага келтирган. Оқибатда Кейруш термадан кетишга мажбур бўлган.

Manba: bombardir.ru

Theme Tweaker by Unreal