Венесуэла футболчиларига қизлар орқали “тузоқ” қўймоқчи бўлишган экан!

Жаҳон чемпионати саралаши доирасида жуда қизиқ ҳолат юз берибди. Америка минтақаси доирасида Парагвай ва Венесуэла ўйинидан олдин венесуэлалик футболчиларга қизлар орқали тузоқ қўймоқчи бўлишибди. Бироқ…

Гап шундаки Венесуэла терма жамоаси футболчилари жойлашган меҳмонхонага Парагвай билан бўладиган ўйиндан олдин кечқурун бир нечта қизлар кириб келишибди ва футболчилар билан учрашишибди. Аммо футболчилар бу ҳолатда ўзларини йўқотиб қўйишмабди. Бу ҳақда венесуэлаликлар мураббийси Рафаэль Дудамель маълум қилди.

“Ўйиндан олдин кечқурун биз жойлашган меҳмонхонага қизлар кириб келишди. Аммо йигитлар бунга учишгани йўқ. Мени қизларнинг ташрифи ҳайрон қолдирмади. Бу кимнинг иши эканлигини билмайман, аммо жуда эскирган усулни қўллашибди”, деди мутахассис.

Theme Tweaker by Unreal