Неймар мазкур натижа бўйича терма жамоада Мессидан олдинда, клубда эса орқада!

Бразилиялик ҳужумчи Неймар жаҳон чемпионати саралаши доирасида Жанубий Америка қитъасида рақиблар дарвозалари томон энг кўп зарба берган футболчига айланди. У 90 дақиқа ичида ўртача 4,3 марта зарба йўллаган. Иккинчи ўринда эса Месси бормоқда — 90 дақиқа ичида ўртача 3,7 та зарба.

Таъкидлаш керакки, “ПСЖ”да Неймарнинг бу кўрсаткичи 90 дақиқада ўртача 3,1 та зарбага тенг. Месси эса “Барселона”да бу борада гегемонлик ўрнатган (6,9 та зарба). Мессининг бу натижасини кучли бешлик чемпионатлари орасида ҳали ҳеч ким такрорлай олгани йўқ.

Manba: chempionat.com

Theme Tweaker by Unreal