“Барселона” шартномасини узайтириши учун Мессига “хўрак” ташлади

Айни дамда Лионел Месси ва “Барселона” ўртасидаги музокара давом этмоқда. Мессининг клуб билан янги шартнома имзолаши сўроқ остида турибди. Чунки Мессининг олдида бошқа вариантлар ҳам бор ва энг қизиғи, агар футболчи кетишни истаса, “Барселона” тўсқинлик қила олмайди. Чунки “Манчестер Сити” Месси учун 400 млн евро тўлашга ва футболчининг ўзига яхшигина маош беришга тайёр. Бундай вазиятда Мессини сақлаб қолиш қийин.

Шу боис “Барселона” Месси билан янги шартнома имзолаш учун унга хўрак ташлашга қарор қилди. Яъни Месси клуб билан янги шартнома имзоласа, бонуслар сифатида яхшигина маблағни қўлга киритади. “Барселона” Мессига 80 млн фунт тайёрлаб қўйди.

Manba: bombardir.ru

Theme Tweaker by Unreal