Бунақаси ҳали бўлмаган! “Манчестер Сити” Месси учун ярим миллиард евродан воз кечмоқчи!

Афтидан, Мессининг шартномаси агар амалга ошса, трансфер дунёсида мутлақ рекорд ўрнатиши мумкин. Шу пайтга қадар Неймарнинг трансфери рекорд эди (222 млн евро), аммо агар Мессининг шартномаси амалга ошса, бу рекорд ҳам ҳеч нарса бўлмай қолади.

Аввалроқ “Манчестер Сити” Месси учун нақ 400 млн евро таклиф қилганди. Бироқ “шаҳарликлар” футболчи учун яна 100 млн евронинг баҳридан ўтишмоқчи. Яъни агар Месси “Манчестер Сити”га ўтишга рози бўлса, 100 млн евро бонус сифатида берилади. Инглиз клуби бу ишни “Барселона”га қарама-қарши тарзда қиляпти. Чунки Каталония клуби Мессини жамоада олиб қолиш учун 90 млнга яқин маблағдан воз кечишга тайёрлигини маълум қилганди. Аммо агар инглиз клуби Мессини ёзда текинга олса, атиги 100 млн евро сарфлаган булади, холос.

Manba: soccernews.ru

Theme Tweaker by Unreal