Наманган вилоят ҳокими пахтакорлар учун 100 миллион сўмлик акция эълон қилди

Пахта теримига аҳолини ихтиёрий жалб қилиш мақсадида турли акция ва тадбирларни ўтказиш натижа бериши мумкин.

Шундай акциялардан бири Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан “Фидоий ёшлар” отрядилари фаолиятини намунали ташкил этган Ёшлар Иттифоқининг туман (шаҳар) кенгашлари ўртасида ўтказилади.

Акция-танловда ғолиб деб топилган туман (шаҳар) Кенгаши 100 миллион сўм миқдоридаги мукофот билан тақдирланади. Мукофот хона жиҳозлари ва компьютер воситалари шаклида тақдим этилади.

Бу акция-танлов ҳақида 12 октябрь куни Наманган вилояти Учқўрғон туманида вилоят туманларидаги “Фидоий ёшлар” отряди аъзолари билан вилоят ҳокими Ҳайрулла Бозоров иштирокида бўлиб ўтган “Очиқ мулоқот”да маълум қилинди.

Мулоқот пайтида вилоят ҳокими туманлардаги уюшмаган ёшларни “Фидоий ёшлар” отрядларида фаол иштирок этишга чақирган.

Акция-танлов шартлари ҳақида маълумотлар берилмаган.

Manba: qalampir.uz

Theme Tweaker by Unreal