​UZMOBILE «ЁШЛАР» ТАРИФИ БИЛАН МИЛЛИОНЛАБ ЁШЛАРНИ БИР ТАРМОҚҚА БИРЛАШТИРМОҚЧИ

Uzmobile миллий мобил алоқа оператори Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда «Ёшлар» тариф режасини тақдим этди.

«Ёшлар» тариф режаси махсус ижтимоий лойиҳа бўлиб, унинг асосий мақсади Ўзбекистондаги барча ёшларни Ватанга муҳаббат ва ватанпарварлик руҳида бирлаштиришдан иборат.

Мазкур тариф режасининг жорий этилиши Ўзбекистон бўйича миллионлаб ёшларга бир тармоқда бирлашиш, ҳақиқатдан ҳам ёшлар учун сифатли ва хамёнбоп нархдаги алоқа имконини беради. Тариф режа ичида мулоқот бепул.

Унга уланишнинг ягона шарти Ўзбекистон Ёшлар иттифоқига аъзолик бўлиб ҳисобланади.

«Ёшлар» тариф режаси абоненти ҳар ой ўз ҳисобини беш минг сўмга тўлдириб бориб, тармоқ ичида бепул мулоқот қилиш имконига эга бўлади, тармоқ ичида ва Ўзбекистон бўйлаб чиқувчи алоқанинг 1 дақиқаси – 25 сўм, 1 мегабайт интернет – 25 сўм, 1 халқаро SMS– 500 сўм. Барча кирувчи қўнғироқлар бепул.

Manba: darakchi.uz

Theme Tweaker by Unreal