БОҒЧАДАГИ ТАРБИЯЧИДАН НОРОЗИЛАР ҚАЕРГА МУРОЖААТ ҚИЛИШЛАРИ КЕРАК?

— Қизимни мактабгача тарбия муассасасидаги хорижий тилга ихтисослашган гуруҳга бергандим. Бироқ гуруҳ тарбиячиси чет тилида сўзлашишни билмас экан. Боғча мудираси бошқа гуруҳга ўтказиш ҳақидаги сўровимни қабул қилмаяпти. Бундай ҳолатларда ота-оналарнинг эътирози инобатга олинмайдими?

Исмини сир тутган муштарий.

Адвокат Дилфуза ТЎХТАЕВА: — Юзага келган вазиятда мактабгача тарбия муассаса маъмурияти мурожаатингизга қониқарли жавоб бермаётган бўлса, ўша ҳудуддаги туман халқ таълими бошқармасига шикоят қилишингиз мумкин.

Manba: darakchi.uz

Theme Tweaker by Unreal