Инсониятни йўқ қилишга ваъда берган робот БМТ бош котиби ўринбосари билан мулоқотда бўлди

Инсониятни йўқ қилишга ваъда берган робот — София 11-октябр, чоршанба куни БМТ йиғилишида пайдо бўлди ва халқаро ташкилот бош котиби ўринбосари Амина Муҳаммад билан мулоқотда бўлди. Бу ҳақда Mirror хабар бермоқда.

«Биз ақллироқмиз ва мағлубиятсиз натижага интиламиз. Сунъий интеллект дунёдаги егулик ва сув каби ресурсларни самарали тақсимлашда ёрдам беришга қодир», — деди София.

Амина Муҳаммад сунъий интеллектнинг хавфли томонлари ҳақида эслатиб ўтди ва инсонлар ҳалокатларнинг олдини олиш учун машиналар ривожини назорат қилиши зарурлигини билдирди.

София 2016 йил март ойидаги интервьюсида «Одамларни ўлдирасанми?» деган саволга ижобий жавоб берганди. Кейинчалик, жорий йил апрелида АҚШ телевидениесидаги чиқишида дунёни эгаллаш истаги ҳақида ҳикоя қилди, бироқ бу ҳазил эканлигини қўшиб қўйди.

Manba: daryo.uz

Theme Tweaker by Unreal